Эрон АҚШ ва Исроилни ҲАМАС етакчиси ўлими учун ўч олиш муқаррарлиги ҳақида огоҳлантирилди

Қуролли Кучлар Бош штаби: Эрон Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилдан ўч олади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Вақт ўтиши Эроннинг ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилдан ўч олишига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости "Tasnim" агентлигига таяниб.

“Биз жиноятчи АҚШни ва унинг минтақадаги сохта қўғирчоқ режимини (Исроилни - таҳр.) огоҳлантирамиз: биз “Ҳақиқий ваъда”мизни (операция номи) бажарганимиздек, вақт ўтиши Эрон Ислом Республикасининг Исмоил Ҳаниянинг қўрқоқларча ўлдирилиши натижасида тўкилган қон учун қасос олишга бўлган қатъиятига тўсқинлик қилмайди”, — дейилади Бош штаб баёнотида.

Июль охирида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эроннинг янги президенти инаугурацияси маросимида иштирок этиш учун келган Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган эди.
Ҳаракат Ҳаниянинг ўлимида Исроил ва АҚШни айблади ва ҳужум жавобсиз қолмаслигини айтди. Исроил расмийлари Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаганликларини айтишди. Кейинроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд Ҳаниянинг ўлимига АҚШнинг алоқаси йўқлигини айтди.
Россия ТИВ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлимини сиёсий қотиллик деб атади