ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бойсундаги авария ҳудудидан зарур ҳолатда 3 мингга яқин киши эвакуация қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Алишер Амиров брифингда маълум қилди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Амировнинг сўзларига кўра, тоғли ҳудуддаги 9 маҳаллада зарарли газларни кузатувчи лабораториялар туну кун ишламоқда. Миллий гвардия, ИИБ ва ФВВ оператив гуруҳлари жойларда фаолият юритмоқда.
Шунингдек, ҳокимият эвакуация вақтида аҳоли мол-мулкининг сақланишини кафолатлади.