Бойсундаги авария: ҳудуддан зарур ҳолатда 3 мингга яқин киши эвакуация қилинади

© Sputnik / Элина БекназароваСпасатели МЧС показали работу наблюдательных пунктов и пожарно-спасательного управления "Камчик".
Спасатели МЧС показали работу наблюдательных пунктов и пожарно-спасательного управления Камчик. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги: тоғли ҳудуддаги 9 маҳаллада зарарли газларни кузатувчи лабораториялар тун-кун ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бойсундаги авария ҳудудидан зарур ҳолатда 3 мингга яқин киши эвакуация қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Алишер Амиров брифингда маълум қилди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Амировнинг сўзларига кўра, тоғли ҳудуддаги 9 маҳаллада зарарли газларни кузатувчи лабораториялар туну кун ишламоқда. Миллий гвардия, ИИБ ва ФВВ оператив гуруҳлари жойларда фаолият юритмоқда.
Шунингдек, ҳокимият эвакуация вақтида аҳоли мол-мулкининг сақланишини кафолатлади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони юзасидан брифинг бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
“Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида содир бўлган фавқулодда ҳодиса ҳақида нималар маълум?
Янгиликлар лентаси
0