Ўзбекистон ва Омск савдо-саноат палаталари ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форуми бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Омск Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди, дея хабар берди палата матбуот хизмати.
Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ўртасидаги саноат кооперацияси: муаммолар ва имкониятлар” ялпи мажлиси доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

"Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва Омск Савдо-саноат палатаси раиси Ольга Федулова ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди", — дейилади хабарда.

Битим мақсади — Ўзбекистон ва Омск ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш. Шунингдек, Ўзбекистон ва Омск иқтисодиётига инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форумида иштирок этади