https://sputniknews.uz/20240917/uzbekistan-shht-mintaqa-rahbarlar-forum-45699119.html
Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форумида иштирок этади
Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форумида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форуми иш бошлайди. 17.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-17T10:20+0500
2024-09-17T10:20+0500
2024-09-17T10:22+0500
иқтисод
омск вилояти
россия
ўзбекистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36531686_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_94b4f18dba05950c7223f05d45f7258d.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форумида иштирок этади, дея хабар берди форум ташкилотчилари.Бугун Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форуми иш бошлайди. Унда 500 нафарга яқин иштирокчи, жумладан, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Ҳиндистондан делегациялар қатнашади. Шунингдек, БАА ва Япония бизнес вакилларининг иштироки режалаштирилган.Форумнинг биринчи кунида “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ўртасидаги саноат кооперацияси: муаммолар ва имкониятлар” ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Иккинчи кун Россия Федерациясининг таъсис субъектлари раҳбарларининг учрашуви билан бошланади. Ишбилармонлик дастуридан “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларида ҳамкорлик занжирларини ривожлантириш” панель сессиялари ҳам ўрин олган.Форум иштирокчилари ШҲТ маконида логистика йўналишларини ривожлантиришда ҳудудларнинг ўрни, ушбу давлатлар ҳудудлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳудудларнинг илғор тажрибасини муҳокама қилади. Дастур “Ҳудудлараро ҳамкорлик – ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларини барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўли” ялпи мажлиси билан якунланади.Форум ўз ишини 19 сентябрга қадар давом эттиради.Маълумот учун, мазкур форум Россия Федерацияси ташаббуси билан 2020 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. III форум 2022 йил 2-4 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳудудлар (маъмурий-ҳудудий бирликлар) раҳбарлари форуми ихтиёрий бирлашма бўлиб, минтақавий даражада мулоқот майдони вазифасини бажаради.ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик ташкилотга Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
омск вилояти
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36531686_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ae7e6fe7dacef5cc7d31f085a2a26678.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, омск вилояти, россия, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), форум
иқтисод, омск вилояти, россия, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), форум
Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форумида иштирок этади
10:20 17.09.2024 (янгиланди: 10:22 17.09.2024) Бугун Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форуми иш бошлайди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форумида иштирок этади, дея хабар берди
форум ташкилотчилари. Бугун Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг IV форуми иш бошлайди. Унда 500 нафарга яқин иштирокчи, жумладан, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Ҳиндистондан делегациялар қатнашади. Шунингдек, БАА ва Япония бизнес вакилларининг иштироки режалаштирилган.
Форумнинг биринчи кунида “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ўртасидаги саноат кооперацияси: муаммолар ва имкониятлар” ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Иккинчи кун Россия Федерациясининг таъсис субъектлари раҳбарларининг учрашуви билан бошланади. Ишбилармонлик дастуридан “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларида ҳамкорлик занжирларини ривожлантириш” панель сессиялари ҳам ўрин олган.
Форум иштирокчилари ШҲТ маконида логистика йўналишларини ривожлантиришда ҳудудларнинг ўрни, ушбу давлатлар ҳудудлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳудудларнинг илғор тажрибасини муҳокама қилади. Дастур “Ҳудудлараро ҳамкорлик – ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларини барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўли” ялпи мажлиси билан якунланади.
Форум ўз ишини 19 сентябрга қадар давом эттиради.
Маълумот учун, мазкур форум Россия Федерацияси ташаббуси билан 2020 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. III форум 2022 йил 2-4 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳудудлар (маъмурий-ҳудудий бирликлар) раҳбарлари форуми ихтиёрий бирлашма бўлиб, минтақавий даражада мулоқот майдони вазифасини бажаради.
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик ташкилотга Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.