ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. 2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 14 266 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Кучли учликдан Россия 2 972 та, Қозоғистон 1 065 та, Тожикистон 295 та корхона билан ўрин олди.
Бошқа давлатлар:
Қирғиз Республикаси – 268 та;
Озарбайжон – 239 та;
Беларусь – 213 та;
Туркманистон – 192 та;
Арманистон – 46 та;
Молдова – 27 та.