ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади. Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.