Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида амалга оширилаётган юк ташувлари ривожлантирилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги тирбандликларни олдини олишни муҳокама қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси орқали амалга оширилаётган юк ташувлари ривожлантирилади, дея хабар берди транспорт вазирлиги.
Узбекистан и Кыргызстан обсудили вопросы развития грузоперевозок на автотранспорте.
"Андижон вилоятидаги “Дўстлик” – “Достук” чегара божхона постларида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат божхона, чегара хизматлари ҳамда транспорт вазирликлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг учрашуви ўтказилди", — дейилади хабарда.
Учрашув доирасида икки томонлама юк ташувлари ҳамда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши орқали амалга оширилаётган юк ташувларини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.
Узбекистан и Кыргызстан обсудили вопросы развития грузоперевозок на автотранспорте.
Томонлар шунингдек, чегара божхона постлари орқали транспорт қатнови билан боғлиқ бўлган тирбандликларни олдини олиш каби масалаларни ҳам муҳокама этишди.
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини ривожлантириш лойиҳаларини фаол илгари сурмоқда