Шаҳрисабзлик ҳунарманд аёл оилавий анъаналарини қандай сақлаб қолган — фото

Гулнора опанинг севимли иши нафақат ўзининг, балки устахонасида бирга ишлаётган аёлларнинг ҳам даромад манбаига айланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Гулнора Чориева шаҳрисабзлик ҳунарманд. У ўзига хос тўқилган гиламлар, чопонлар, дўппилар яратади.
Ҳунармандлик сирларини бувисидан ўрганган Гулнора опа бугун ўз устахонасида билимларини қизлари ва невараларига ўргатмоқда. Болалар ноёб нақшлар қандай яратилишини кўриш имкониятини қўлдан бой беришмайди, бувисининг иш жараёнини диққат билан кузатишади.
Ҳунарманд ўз ишларида замонавийликка урғу беради, бу унинг ишларида ўз аксини топади. Аёллар чопонлари нафақат маҳаллий харидорлар орасида талабга эга, балки уларни чет эллик сайёҳлар ҳам сотиб олишади.
Гулнора Чориева ўз тажрибаси ва билими билан ўртоқлашишдан мамнун, шунинг учун у ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказиб, нафақат асосий техникаларни, балки тўқимачилик билан ишлашнинг инновацион ёндашувларини ҳам ўргатади.
“Ёш авлод ўз ишини яратишда эркинликни ҳис қилиши муҳим, шунинг учун биз уларнинг тажрибалари ва янги ғояларини қўллаб-қувватлаймиз”, – дейди Гулнора Чориева.
Ҳунарманд, шунингдек, маданиятлар ва меҳнатга ёндашувлар уйғунлиги анъанавий санъатни бойитиб, уни ранг-баранг қилади, деб ҳисоблайди.
Гулнора опа табиат гўзаллиги рамзи бўлган гул нақшлари билан безатилган ҳар бир бош кийимлар – дўппиларга алоҳида эътибор беради.
“Бу шунчаки декоратив безак эмас. Ҳар бир нақш ўзига хос маънога эга ва она юртнинг табиати ва маданияти билан боғлиқ”, - дейди у.
Гулнора опанинг севимли иши нафақат ўзи, балки устахонасида бирга ишлаётган аёлларнинг ҳам даромад манбаига айланган.
Таниқли ҳунарманд Гулнора Чориеванинг ишлари билан суратлар орқали танишинг.
1 / 10

Гилам тўқиш жараёни

2 / 10

Устахонада иш жараёни

3 / 10

Ҳунарманднинг тайёр иши

4 / 10

Гулнора Чориева неваралари билан оилавий ҳунармандчилик сирларини ўртоқлашмоқда

5 / 10

Бош кийим яратиш жараёни

6 / 10

Унинг тайёр ҳолати

7 / 10

Иплар ва тайёр маҳсулотлар

8 / 10

Гулнора Чориева устахонасида иш жараёнида

9 / 10

Гулнора Чориева аёллар чопонларининг сифатини текширмоқда

10 / 10

Гулнора Чориева Шаҳрисабздаги Кўк-Гумбаз масжиди фонида