Шаҳрисабзлик ҳунарманд аёл оилавий анъаналарини қандай сақлаб қолган — фото

Oбуна бўлиш
Гулнора опанинг севимли иши нафақат ўзининг, балки устахонасида бирга ишлаётган аёлларнинг ҳам даромад манбаига айланган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Гулнора Чориева шаҳрисабзлик ҳунарманд. У ўзига хос тўқилган гиламлар, чопонлар, дўппилар яратади.
Ҳунармандлик сирларини бувисидан ўрганган Гулнора опа бугун ўз устахонасида билимларини қизлари ва невараларига ўргатмоқда. Болалар ноёб нақшлар қандай яратилишини кўриш имкониятини қўлдан бой беришмайди, бувисининг иш жараёнини диққат билан кузатишади.
Ҳунарманд ўз ишларида замонавийликка урғу беради, бу унинг ишларида ўз аксини топади. Аёллар чопонлари нафақат маҳаллий харидорлар орасида талабга эга, балки уларни чет эллик сайёҳлар ҳам сотиб олишади.
Гулнора Чориева ўз тажрибаси ва билими билан ўртоқлашишдан мамнун, шунинг учун у ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказиб, нафақат асосий техникаларни, балки тўқимачилик билан ишлашнинг инновацион ёндашувларини ҳам ўргатади.
“Ёш авлод ўз ишини яратишда эркинликни ҳис қилиши муҳим, шунинг учун биз уларнинг тажрибалари ва янги ғояларини қўллаб-қувватлаймиз”, – дейди Гулнора Чориева.
Ҳунарманд, шунингдек, маданиятлар ва меҳнатга ёндашувлар уйғунлиги анъанавий санъатни бойитиб, уни ранг-баранг қилади, деб ҳисоблайди.
Гулнора опа табиат гўзаллиги рамзи бўлган гул нақшлари билан безатилган ҳар бир бош кийимлар – дўппиларга алоҳида эътибор беради.
“Бу шунчаки декоратив безак эмас. Ҳар бир нақш ўзига хос маънога эга ва она юртнинг табиати ва маданияти билан боғлиқ”, - дейди у.
Гулнора опанинг севимли иши нафақат ўзи, балки устахонасида бирга ишлаётган аёлларнинг ҳам даромад манбаига айланган.
Таниқли ҳунарманд Гулнора Чориеванинг ишлари билан суратлар орқали танишинг.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Гилам тўқиш жараёни

Гилам тўқиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
1/10

Гилам тўқиш жараёни

© Sputnik / Бахром Хатамов

Устахонада иш жараёни

Устахонада иш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
2/10

Устахонада иш жараёни

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ҳунарманднинг тайёр иши

Ҳунарманднинг тайёр иши - Sputnik Ўзбекистон
3/10

Ҳунарманднинг тайёр иши

© Sputnik / Бахром Хатамов

Гулнора Чориева неваралари билан оилавий ҳунармандчилик сирларини ўртоқлашмоқда

Гулнора Чориева неваралари билан оилавий ҳунармандчилик сирларини ўртоқлашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
4/10

Гулнора Чориева неваралари билан оилавий ҳунармандчилик сирларини ўртоқлашмоқда

© Sputnik / Бахром Хатамов

Бош кийим яратиш жараёни

Бош кийим яратиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
5/10

Бош кийим яратиш жараёни

© Sputnik / Бахром Хатамов

Унинг тайёр ҳолати

Унинг тайёр ҳолати - Sputnik Ўзбекистон
6/10

Унинг тайёр ҳолати

© Sputnik / Бахром Хатамов

Иплар ва тайёр маҳсулотлар

Иплар ва тайёр маҳсулотлар - Sputnik Ўзбекистон
7/10

Иплар ва тайёр маҳсулотлар

© Sputnik / Бахром Хатамов

Гулнора Чориева устахонасида иш жараёнида

Гулнора Чориева устахонасида иш жараёнида - Sputnik Ўзбекистон
8/10

Гулнора Чориева устахонасида иш жараёнида

© Sputnik / Бахром Хатамов

Гулнора Чориева аёллар чопонларининг сифатини текширмоқда

Гулнора Чориева аёллар чопонларининг сифатини текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
9/10

Гулнора Чориева аёллар чопонларининг сифатини текширмоқда

© Sputnik / Бахром Хатамов

Гулнора Чориева Шаҳрисабздаги Кўк-Гумбаз масжиди фонида

Гулнора Чориева Шаҳрисабздаги Кўк-Гумбаз масжиди фонида - Sputnik Ўзбекистон
10/10

Гулнора Чориева Шаҳрисабздаги Кўк-Гумбаз масжиди фонида

Янгиликлар лентаси
0