Ўзбекистон ва ЕОИИ

Москвада Евроосиё иқтисодий комиссиясининг IV Спартакиадаси бўлиб ўтди

Спорт тадбирида Комиссиянинг 500 дан ортиқ ходимлари ва мутасаддилари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. 13 сентябрь куни Москвада, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МГИМО спорт мажмуасида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг(ЕИК) IV Спартакиадаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Тантанали маросимда ЕИК ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этди.
У ўз нутқида бу йил Спартакиада Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 10 йиллигига тўғри келганини таъкидлади.
IV Спартакиада Евразийской экономической комиссии проходит 13 сентября в Москве на площадке спортивного комплекса МГИМО МИД России.
“Спартакиада шунчаки мусобақа эмас, бу Комиссияда фаол ва соғлом турмуш тарзи қадриятларини тарғиб қилишдир”, - деб таъкидлади ЕИК ҳайъати раиси.
Спорт тадбирида Комиссиянинг 500 дан ортиқ ходимлари ва мутасаддилари, жумладан, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг бешта давлатидан вакиллар — мухлислар иштирок этди.
IV Спартакиада Евразийской экономической комиссии проходит 13 сентября в Москве на площадке спортивного комплекса МГИМО МИД России.
Спорт мусобақалари дастурига 28 йўналиш: мини-футбол, ​​баскетбол, ​​волейбол, катта теннис, шахмат, кросс, эстафета, арқон тортиш ва бошқалар киритилди.
Матбуот маркази
Россия ва ЕОИИ ҳамкорлиги: “Шимол-Жануб” йўлагини ривожлантиришга нима туртки беради?