“Маданий мерос агентлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси мутахассислари Бокуда илмий хизмат сафарида бўлиб қайтди. Мутахассислар Озарбайжон Миллий академияси Муҳаммад Фузулий номидаги қўлёзмалар институти фондида сақланаётган ўзбекистонлик мутафаккир ва алломаларнинг қаламига мансуб кўплаб асарлар билан танишиш ва маълумотларни йиғишга эришди”, — дейилади хабарда.
“Изланишлар натижасида Асируддин Ахсикатий, Ҳофиз Таниш Бухорий, Исмат Бухорий, Бадруддин Чочий, Жалолуддин Давоний, Саййид Шариф Журжоний, Воиз Кошифий, Нажмуддин Кубро, Мирхонд, Али Қушчи, Абу Лайс Самарқандий, Фарҳод Самарқандий, Масъуд ибн Умар ат-Тафтазоний, Хондамир, Шарофуддин Али Яздий каби қарийб 35 алломаларнинг 300 тадан ортиқ қўлёзма асарлари нусхалари ҳақидаги дастлабки маълумотлар тўпланди”, — дейилади хабарда.