Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари йўл харитаси ишлаб чиқади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати Парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ҳамраислари Содиқ Сафоев ва Жакип Асанов ўртасида онлайн форматда учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди
Учрашувда 2025–2026 йилларга мўлжалланган янги “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
“Унинг муҳокамаси Парламентлараро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлисида режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон президентининг жорий йил 7-8 август кунлари Қозоғистонга ташрифи доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди
Асосий эътибор Комиссия олдида турган устувор вазифалар ва олий даражадаги икки томонлама келишувларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини биргаликда амалга ошириш механизмларига қаратилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш ва Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Комиссиянинг мунтазам йиғилишларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон 7 млрд долларлик лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширади