https://sputniknews.uz/20240911/uzbekistan-kazakhstan-palata-xarita-45588687.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари йўл харитаси ишлаб чиқади
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари йўл харитаси ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2024-09-11T12:22+0500
2024-09-11T12:22+0500
2024-09-11T12:22+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
содиқ сафоев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1b/28580351_0:106:1280:826_1920x0_80_0_0_35e87bbedc0923c3a289e8158703b5c8.jpg
TOШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати Парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ҳамраислари Содиқ Сафоев ва Жакип Асанов ўртасида онлайн форматда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 2025–2026 йилларга мўлжалланган янги “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди. Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон президентининг жорий йил 7-8 август кунлари Қозоғистонга ташрифи доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Асосий эътибор Комиссия олдида турган устувор вазифалар ва олий даражадаги икки томонлама келишувларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини биргаликда амалга ошириш механизмларига қаратилди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш ва Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Комиссиянинг мунтазам йиғилишларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20240808/kazakhstan-uzbekistan-7-mlrd-loyiha-savdo-shartnoma-45088492.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1b/28580351_206:95:1217:853_1920x0_80_0_0_4808b1733e48779e049bca389560b674.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олий мажлиси сенати қозоғистон парламенти сенати
ўзбекистон олий мажлиси сенати қозоғистон парламенти сенати
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари йўл харитаси ишлаб чиқади
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори палаталари “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати
матбуот хизмати. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати Парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ҳамраислари Содиқ Сафоев ва Жакип Асанов ўртасида онлайн форматда учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 2025–2026 йилларга мўлжалланган янги “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
“Унинг муҳокамаси Парламентлараро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлисида режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон президентининг жорий йил 7-8 август кунлари Қозоғистонга ташрифи доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор Комиссия олдида турган устувор вазифалар ва олий даражадаги икки томонлама келишувларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини биргаликда амалга ошириш механизмларига қаратилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш ва Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Комиссиянинг мунтазам йиғилишларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.