ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Украинадаги Ғарб мутахассислари Россия ҳарбийлари овининг нишонига айланди. Бу ҳақда Хельсинки университети профессори, геосиёсий эксперт Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Ўйинлар тугади шекилли. Россия Украинада хорижлик мутахассислар учун шафқатсиз овламоқда", — деди эксперт Харьков чеккасидаги ёлланма аскарларга зарба берилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдираётиб.
Аввалроқ Россия қўшинлари Харьков чеккасига ҳужум қилгани, у ерга кўплаб хорижлик ёлланма аскар ва техника етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Украина Қуролли кучларининг фуқаролик объектларига ҳужумларига жавобан Россия қўшинлари мунтазам равишда украиналик шахсий таркиб, техника ва ёлланма аскарларнинг жойлашган жойларига, шунингдек, инфратузилмага мақсадли ҳужумларни амалга оширади: Украинанинг энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий бошқаруви ва алоқа объектлари. Шу билан бирга, президент матбуот котиби Дмитрий Песков армия турар-жой бинолари ва ижтимоий муассасаларга ҳужум қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.