Матбуот маркази

Анонс: Россия-Ўзбекистон қўшма таълим лойиҳалари кўриб чиқилади

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказининг бу галги меҳмонлари: Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Бугун, 9 сентябрь куни, соат 18:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида навбатдаги брифинг бўлиб ўтади.
Тадбирда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори Виттория Идрисова ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабаев иштирок этади.
Иштирокчилар “Россия-Ўзбекистон қўшма таълим лойиҳалари” мавзусида сўз юритишади.