Россия билан ҳамкорлик сифат кўрсатгичларига мос бўлиши керак — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазири Россия билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларида мавжуд камчиликлар бартараф этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Россия Федерацияси билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Россия билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда Россия билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати таҳлил қилинди ва ҳар бир ёндашув тизимли ҳамда сифат кўрсатгичларига мос бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширди
Қишлоқ хўжалиги вазири Россия билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.
“Лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш борасида тегишли масъулларга зудлик билан чора кўриш кераклиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ҳамда илмий-тадқиқот институтларида амалга оширилган модернизация ишларининг ҳозирги ҳолати ҳам таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида Беларусь, Озарбайжон, Қатар каби давлатлар билан ўрнатилган келишувлар ижросини таъминлаш борасида ҳам масъулларга топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбарининг май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати ўртасида фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.