https://sputniknews.uz/20240909/russia-hamkorlik-sifat-qishloq-xojalik-45547813.html
Россия билан ҳамкорлик сифат кўрсатгичларига мос бўлиши керак — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Россия билан ҳамкорлик сифат кўрсатгичларига мос бўлиши керак — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги вазири Россия билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди. 09.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-09T15:15+0500
2024-09-09T15:15+0500
2024-09-09T15:15+0500
иқтисод
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
қишлоқ хўжалиги
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
иброҳим абдураҳмонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_0:191:3059:1912_1920x0_80_0_0_f16b86b1d78fd1de3f461d1fe4f53848.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларида мавжуд камчиликлар бартараф этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзмоқда вазирлик матбуот хизмати.Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Россия Федерацияси билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.Унда Россия билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати таҳлил қилинди ва ҳар бир ёндашув тизимли ҳамда сифат кўрсатгичларига мос бўлиши таъкидлаб ўтилди.Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширдиШунингдек, Тошкент давлат аграр университети ҳамда илмий-тадқиқот институтларида амалга оширилган модернизация ишларининг ҳозирги ҳолати ҳам таҳлил қилинди.Йиғилиш якунида Беларусь, Озарбайжон, Қатар каби давлатлар билан ўрнатилган келишувлар ижросини таъминлаш борасида ҳам масъулларга топшириқлар берилди.Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбарининг май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати ўртасида фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_76750b77959f901a7852eb438a622661.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иброҳим абдураҳмонов
иқтисод, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иброҳим абдураҳмонов
Россия билан ҳамкорлик сифат кўрсатгичларига мос бўлиши керак — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазири Россия билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларида мавжуд камчиликлар бартараф этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзмоқда вазирлик
матбуот хизмати. Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Россия Федерацияси билан эришилган келишувлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда Россия билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати таҳлил қилинди ва ҳар бир ёндашув тизимли ҳамда сифат кўрсатгичларига мос бўлиши таъкидлаб ўтилди.
“Лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш борасида тегишли масъулларга зудлик билан чора кўриш кераклиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ҳамда илмий-тадқиқот институтларида амалга оширилган модернизация ишларининг ҳозирги ҳолати ҳам таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида Беларусь, Озарбайжон, Қатар каби давлатлар билан ўрнатилган келишувлар ижросини таъминлаш борасида ҳам масъулларга топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбарининг май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати ўртасида фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим
имзоланган эди.