Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Қуролли кучлари ДХРнинг Мемрик аҳоли пунктини озод қилди

"Марказ" қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари Мемрик аҳоли пунктини озод қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россиянинг “Марказ” ҳарбий гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Мемрик аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Марказ қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари фаол ва қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Мемрик аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, "Жануб" кучлар гуруҳининг бўлинмалари ҳам янада қулайроқ позицияларни эгаллаб, ҳужумни қайтаришди, учта ўқ-дорилар омборини йўқ қилишди. Украина Қуролли кучлари бир кунда 490 нафаргача ҳарбий хизматчисини йўқотди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДХРда Калиновони озод қилди