Тошкент марказий вокзалида чиптадаги QR-кодни текширувчи турникетлар ишга тушди

Электрон чипталар ҳақиқий бўлса, йўловчини перронга чиқишга руҳсат беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкент марказий вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди, дея хабар берди "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.
Қайд этилишича, ушбу турникетлар электрон чипталардаги QR-кодни сканер қилиб, чипта ҳақиқий бўлса, йўловчини перронга чиқишга руҳсат беради.
“Сохта ёки қайтарилган чиптага эга бўлган йўловчиларга эса поездга чиқишга таъқиқ ўрнатади”, — дейилади хабарда.
Йил охиригача чиптахоналардан расмийлаштириладиган чипталар ҳам электрон кўринишга ўтиши режалаштирилган.