"Вақт масаласи." АҚШда глобал ядро уруши ҳақида хавотирли баёнот берилди

Риттер ядро урушини дунёдаги кескинлик даражасидан келиб чиққан ҳолда вақт масаласи деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Эртами-кечми дунёда юқори даражадаги кескинлик туфайли ядровий уруш бошланади. Бу ҳақда АҚШ армиясининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер ижтимоий тармоқда берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Дунёдаги ҳозирги таранглик даражасидан келиб чиққан ҳолда, бу (ядро қуролидан фойдаланиш - таҳрир) вақт масаласидир”, — дея тахмин қилди эксперт.
Разведка ходимининг сўзларига кўра, ҳозирги тенденция шундан иборатки, дунё секин-аста ядровий тийилишнинг классик концепциясидан узоқлашмоқда, бу эса оммавий қирғин қуролларидан профилактик фойдаланишни назарда тутмайди.
Риттернинг фикрича, "олдиндан зарба беришингиз мумкин бўлган сценарий мавжуд." Мутахассис таъкидлаганидек, дунё мамлакатлари энди бундай қуроллар устидан назоратни муҳокама қилмайди ва уларнинг арсеналини қисқартириш зарурлиги ҳақида гапирмайди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ядро уруши хавфи ҳозирда жуда катта эканлигини, бу хавфни эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини айтган эди. Бироқ, унинг фикрича, бу таҳдидни сунъий равишда кучайтиришга тайёр бўлганлар кўп. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин оммавий қирғин қуролларини қўллаш масаласига бепарволик билан қарамаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритилмоқда — Лавров