TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.
Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.
Фахрий унвон бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига қуйидагилар учун берилади:
бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган;
соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган;
ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.