Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

© Depositphotos / Pavel DanilyukРукопожатие. Архивное фото
Рукопожатие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Oбуна бўлиш
Фахрий унвон бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.
TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.
Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.
Тадбиркорларга енгилликлар берилади — президент фармони
Фахрий унвон бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига қуйидагилар учун берилади:
бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган;
соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган;
ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Деловые люди. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2024
Бизнес, рақобат, жавобгарлик ва ислом молияси: тадбиркорлар учун янги ташаббуслар
Янгиликлар лентаси
0