Туркия БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза берди

Ушаков: БРИКС давлатлари Туркиянинг уюшмада иштирок этиш аризасини кўриб чиқади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. БРИКС давлатлари Туркиянинг уюшмада иштирок этиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Туркия тўлиқ аъзолик учун ариза топширди, биз буни кўриб чиқамиз" — деди у.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, БРИКСни кенгайтириш учун жуда кўп аризалар келиб тушмоқда.

"Кўп сонли мурожаатлар мавжуд, улар аллақачон бир неча ўнлаб ... Янги аъзолар аллақачон қабул қилинган, кенг кўламли кенгайиш бўлган, бундай кенгайтирилган таркибда БРИКС ўзаро ҳамкорлиги бўйича тажриба керак”, — деди у журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БРИКС миллий тадқиқот қўмитаси ижрочи директори Георгий Толорая янги геосиёсий вазият БРИКСга қизиқиш уйғотгани, 30 тага яқин давлат аллақачон иттифоққа қўшилиш истагини билдирганини маълум қилган эди.
Ўтган август ойида тасдиқланган XV БРИКС саммити қарорига кўра, уюшма ҳозирда 10 та давлатни ўз ичига олади. Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия БРИКСга янги тўлиқ аъзо сифатида қўшилди. Бу йил Россия БРИКСга раислик қилмоқда.
БРИКСга қизиқиш билдирган барча давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрмиз — Путин
Эрон БРИКС, ШҲТ ва ЕОИИ мавжуд бўлса, ЖСТда ҳеч қандай маъно кўрмаслигини айтди
Ўзбекистон Қозонда бўлиб ўтадиган биринчи БРИКС адабий форумида иштирок этади