Путин Мўғулистон орқали Хитойга ўтадиган газ қувури ҳақида гапирди

Россия Федерациясидан Хитойга Мўғулистон ҳудуди орқали ўтадиган газ қувури лойиҳаси давлат экспертизасидан ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Мўғулистонга ташрифи давомида Россиядан Мўғулистон орқали Хитойга ўтадиган “Союз Восток” газ қувури лойиҳаси ҳақида гапирди.

“Россия, Мўғулистон ва Хитойни боғлайдиган қарийб 1 минг километр узунликдаги “Союз Восток” газ қувурининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унинг таъсири бўйича давлат экспертизаси ўтказилмоқда атроф-муҳит баҳоланмоқда”, - деди Путин сешанба куни Улан-Баторда Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан бўлиб ўтган музокаралар якунида.

Россия президентининг Мўғулистонга расмий ташрифи давом этмоқда. Путин у ерда Халхин-Гол дарёсида совет ва мўғул қуролли кучларининг ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун келган.
Путин Мўғулистонда қандай кутиб олинди — видео