ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россия ҳарбий хизматчилари Суми вилоятида юқори аниқликдаги ракеталар ёрдамида яширилган учта HIMARS ўқ отиш мосламаларини йўқ қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Россия Қуролли кучларининг разведка ҳаракатлари натижасида Суми шаҳридан 20 километр жануби-шарқда, Осоевка аҳоли пунктлари ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив тизимларининг яшириш ўқ отиш позициялари аниқланди”, - дейилади хабарда.
Нишон тасдиқлаганидан сўнг қўмондонлик ушбу позицияларига юқори аниқликдаги ракета зарбаси беришга қарор қилди.
Объектив назорат воситалари зарба нишонга текканини ва қуйидагилар йўқ қилинганини тасдиқлади:
учта HIMARS реактив тизими;
учта кузатувчи транспорти;
транспорт-зарядлаш машинаси;
30 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи.
Украина Қуролли кучлари бўлинмалари 6 август куни Суми вилояти ҳудуди орқали Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирди. Россия Қуролли кучлари Суми вилоятида жойлашган Украина қуролли кучлари позицияларига тизимли равишда зарба бермоқда.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина Қуролли кучларининг жами 641 та самолёти, 283 та вертолёти, 30 950 та учувчисиз аппарати, 575 та зенит-ракета тизими, 17 805 та танки ва бошқа зирҳли жанговар машиналари, 1 434 кўп марталик жанговар техникаси, 13 952 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, 25 520 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.