Париж прокуратураси Павел Дуровга қўйилган шартлар ҳақида гапирди

Дуров судьяга маълум қилган манзилда қолиши керак, гаров пулини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин, тергов бир неча ой давом этиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Париж прокуратураси Telegram асосчиси Павел Дуровга қўйилган шартлар ҳақида гапириб берди, деб хабар берди РИА Новости.
"Дуров ўзининг судьяларга маълум қилган манзилида қолиши керак", - деб жавоб берди суд у ҳаракатлана оладими ёки йўқми деган саволга жавобан.
Шу билан бирга, прокуратура Дуровнинг суд назорати нормаларига риоя қилиши, жумладан, ҳафтасига икки марта полиция бўлимига хабар бериши кераклигини эслатиб ўтди, лекин жамоатчиликка буни маълум қилиш шарт эмаслигини ҳам таъкидланди.
Департаментнинг қўшимча қилишича, Telegram асосчиси беш миллион евро миқдоридаги гаров пулини бўлиб-бўлиб тўлайди. Шунингдек, у ўзига қарши иш материаллари билан танишиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу тариқа у судга ўзининг айбсизлигини исботловчи маълумотларни тақдим эта олади. .
Маълум бўлишича, Дуровга нисбатан тергов бир неча ой давом этиши мумкин. Шундан сўнг прокуратура зарур деб топса, ишни тугатиш ёки жиноятларни қайта таснифлаган ҳолда жиноят ишлари бўйича судга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кейин тергов судьялари ишни тугатиш ёки суд мажлисини ташкил этиш тўғрисида ҳукм чиқарадилар.
Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров 24 август куни Париж Ле Бурже аэропортида қўлга олинган эди. Бу воқеа кўплаб мамлакатларда жамоатчиликнинг кенг танқидига сабаб бўлди. Telegram асосчиси бир қатор жиноятларда гумонланмоқда. Улардан асосийси - ҳуқуқни сақлаш органлари билан етарли даражада ҳамкорлик қилмаслик.
Дуров Парижда ҳибсдан озод қилинди — тафсилотлар