ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон Кинематография агентлиги сентябр ойининг бошида республиканинг бир неча кинотеатрларида бепул фильмлар намойиши ҳақида эълон қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий кино санъат саройида 3 сентябрь куни соат 18:00 да “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг бепул намойиши бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, 29 августдан сентябрь ойи бошига қадар мамлакатимиз кинотеатрларида 10 тага яқин миллий фильмлар мутлоқ бепул намойиш этилади!", - дейилади хабарда.
Намойиш этиладиган фильмлар орасида қуйидагилар бор: "Офицер 55", “Абдулла Орипов: истиқлол куйчиси”, "Самурай", "Доктор Абдуллаев", "Ишқ ва Андуҳ", "Осмондаги болалар 3" ва бошқалар.