Ўзбекистон кинотеатрларида бепул фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда

© Ташкентский кинофестиваль. Архивное фотоТашкентский кинофестиваль. Архивное фото
Ташкентский кинофестиваль. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2024
Oбуна бўлиш
Сентябрь ойининг бошида республика кинотеатрларидан бепул миллий фильмлар намойиши бўлиб ўтади — Кинематография агентлиги.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон Кинематография агентлиги сентябр ойининг бошида республиканинг бир неча кинотеатрларида бепул фильмлар намойиши ҳақида эълон қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий кино санъат саройида 3 сентябрь куни соат 18:00 да “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг бепул намойиши бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, 29 августдан сентябрь ойи бошига қадар мамлакатимиз кинотеатрларида 10 тага яқин миллий фильмлар мутлоқ бепул намойиш этилади!", - дейилади хабарда.
Намойиш этиладиган фильмлар орасида қуйидагилар бор: "Офицер 55", “Абдулла Орипов: истиқлол куйчиси”, "Самурай", "Доктор Абдуллаев", "Ишқ ва Андуҳ", "Осмондаги болалар 3" ва бошқалар.
Янгиликлар лентаси
0