Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Ўзбекистон дипломатлари Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

"Элчи Ботиржон Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси жамоаси Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишди", - дейилади хабарда.

2016 йилда Ўзбекистон биринчи президентининг вафотидан сўнг Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси яқинидаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилган эди. 2018 йилда бу ерда Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилди.
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди