Бугун ҳаво бироз булутли бўлади

Ўзбекистонда 2 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди Ўзгидромет.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат +25-30° бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат +27-29° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат +18-23° бўлади.