“Атрофи ниҳоятда гўзал учта бино билан ўралган Регистон майдонида ҳамма ҳам чиқиш қила олмайди. Шунинг учун фестиваль давомида ҳукм сурган муҳит илҳомлантирувчи ва ижобий ҳис-туйғуларга тўла бўлди. Марказий Осиёда ҳақли равишда энг яхши деб топилган мусобақада жамоамиз илк бор иштирок этди. Унинг натижаларига кўра фахрий иккинчи ўринга сазовор бўлганимиздан хурсандман", – дейди қозоғистонлик “Атамекен” этно-фольклор ансамбли солисти Аимгул Аҳмедова.
“Шарқ тароналари мадҳияси муаллифи бўлганим учун у ҳаётимда алоҳида, муҳим ўрин тутади. 1997 йилда дунёнинг беш тилида: ўзбек, инглиз, француз, форсий ва араб тилларида ижро этилди. Афсуски, бугунги кунда у янграмаяпти. “Дунё оҳанглари”га айланган бу галги фестивалда уч шогирдим қатнашди. Уларнинг барчаси махсус номинациялар ва иккинчи мукофот билан тақдирланганидан хурсандман", – деди Дилором Омонуллаева.