https://sputniknews.uz/20240901/sharq-tarona-samarqand-musiqa-festival-45449797.html
XIII “Шарқ тароналари” нимаси билан ёдда қолди?
XIII “Шарқ тароналари” нимаси билан ёдда қолди?
Sputnik Ўзбекистон
Беш йиллик кутиш ғалаба билан якунланди: Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дунёнинг 80 га яқин давлатидан келган созанда... 01.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-01T12:30+0500
2024-09-01T12:30+0500
2024-09-02T08:12+0500
маданият
самарқанд
шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солган оҳанглар
мақом
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1b/45388972_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_220e6ee8c90b618fcaf783b469361eda.jpg
Самарқанд ва унинг атрофи тўрт кун давомида халқларни бирлаштирган мусиқа қудрати остида эди. Тунлари Регистонда танловли тингловлар ўтказилиб, унда санъаткорлар нафақат ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва тингловчиларини забт этишга, балки бу ерда янграган оҳанглар билан ўз вақтида ёритилаётган жонли манзара – қадимий бинолардан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилишди. Sputnik Ўзбекистон мухбири фестивалга ташриф буюрди.Регистонда хорижлик санъаткорларни ўзига мафтун этиб, улар ўз навбатида тингловчиларни мафтун этишга уринаётган бир пайтда “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий интеграция тамойиллари” халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.Бу ерда 32 давлатдан 40 га яқин мусиқашунос, фольклоршунос, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-ижодий марказлар раҳбарлари ўз маърузалари билан қатнашди. Мутахассислар турли мавзуларда маъруза қилишди, замонавий мусиқа санъатининг долзарб масалаларини кўтаришди.Масалан, “Шарқ тароналари” V халқаро мусиқа фестивалида 1-ўрин соҳиби, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон Миллий мусиқа санъати институтида дарс берувчи Нодира Пирматова, замонавий мақом ижрочилари орасида овоз постановкаси масаласини кўтарди.Илмий анжуман доирасида мавзули мунозаралар билан бир қаторда бошқа кўплаб тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.Шундай қилиб, қисқа танаффусларда Ўзбекистон мақомчилари томонидан бетакрор асарлар ижро этилди. Бу ерда “Мақом капсуласи” тақдимоти ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчиларга ўзбек мумтоз мусиқаси тўплами жамланган флешкалар совға қилинди.“Шарқ тароналари” чоғида кўплаб таниқли шахслар Самарқандда тўпланиб, ушбу фестивалнинг ташкил этилишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Улардан бири хизмат кўрсатган артист, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти профессори Дилором Омонуллаевадир.Санъат ихлосмандларини нафақат Регистон майдонидаги муҳит, балки санъаткорларнинг барча композицияларни фақат жонли ижрода ижро этиши мафтун этди. Нафақат Регистонга ташриф буюрган томошабинлар, балки вилоятнинг яқин туманларида яшовчи фуқаролар, фестиваль давомида “Ёшлик” истироҳат боғи, вилоят рус драма театри, мусиқали драма театрига ташриф буюрган фуқаролар ҳам куй-қўшиқларга шўнғишди.У ерда хорижлик санъаткорлар концерт ва маҳорат дарслари билан чиқиш қилди. Натижаларни сарҳисоб қилгач, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди: ўз йўналиши бўйича учинчи ўринни Россия, Мўғулистон ва Япония санъаткорлари эгаллади. Иккинчи ўрин Қозоғистон ва Ўзбекистон мусиқачилари ўртасида тақсимланди.Биринчисини ҳақли равишда Туркманистон ансамбли қўлга киритди, мутлақ ғолиблар – фестиваль Гран-приси соҳиблари эса Озарбайжоннинг “Семурғ” ансамбли вакиллари бўлди.“Шарқ тароналари” фестивали якунланди. Ваҳоланки, орадан икки йил ўтади ва у яна самарқандликлар ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар қалбини забт этади, илҳомлантиради, бирлаштиради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1b/45388972_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c4080d27889776de83c1274773c7194c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, самарқанд, шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солган оҳанглар, мақом
маданият, самарқанд, шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солган оҳанглар, мақом
XIII “Шарқ тароналари” нимаси билан ёдда қолди?
12:30 01.09.2024 (янгиланди: 08:12 02.09.2024) Эксклюзив
Беш йиллик кутиш ғалаба билан якунланди: Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дунёнинг 80 га яқин давлатидан келган созанда ва меҳмонларни бир масканда жамлашга эришди.
Самарқанд ва унинг атрофи тўрт кун давомида халқларни бирлаштирган мусиқа қудрати остида эди. Тунлари Регистонда танловли тингловлар ўтказилиб, унда санъаткорлар нафақат ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва тингловчиларини забт этишга, балки бу ерда янграган оҳанглар билан ўз вақтида ёритилаётган жонли манзара – қадимий бинолардан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилишди. Sputnik Ўзбекистон мухбири фестивалга ташриф буюрди.
“Атрофи ниҳоятда гўзал учта бино билан ўралган Регистон майдонида ҳамма ҳам чиқиш қила олмайди. Шунинг учун фестиваль давомида ҳукм сурган муҳит илҳомлантирувчи ва ижобий ҳис-туйғуларга тўла бўлди. Марказий Осиёда ҳақли равишда энг яхши деб топилган мусобақада жамоамиз илк бор иштирок этди. Унинг натижаларига кўра фахрий иккинчи ўринга сазовор бўлганимиздан хурсандман", – дейди қозоғистонлик “Атамекен” этно-фольклор ансамбли солисти Аимгул Аҳмедова.
Регистонда хорижлик санъаткорларни ўзига мафтун этиб, улар ўз навбатида тингловчиларни мафтун этишга уринаётган бир пайтда “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий интеграция тамойиллари” халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Бу ерда 32 давлатдан 40 га яқин мусиқашунос, фольклоршунос, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-ижодий марказлар раҳбарлари ўз маърузалари билан қатнашди. Мутахассислар турли мавзуларда маъруза қилишди, замонавий мусиқа санъатининг долзарб масалаларини кўтаришди.
Масалан, “Шарқ тароналари” V халқаро мусиқа фестивалида 1-ўрин соҳиби, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон Миллий мусиқа санъати институтида дарс берувчи Нодира Пирматова, замонавий мақом ижрочилари орасида овоз постановкаси масаласини кўтарди.
Илмий анжуман доирасида мавзули мунозаралар билан бир қаторда бошқа кўплаб тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.
Шундай қилиб, қисқа танаффусларда Ўзбекистон мақомчилари томонидан бетакрор асарлар ижро этилди. Бу ерда “Мақом капсуласи” тақдимоти ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчиларга ўзбек мумтоз мусиқаси тўплами жамланган флешкалар совға қилинди.
“Конференция якунлари бўйича Хитой, Франция, Россия, Германия, Гамбия, Уммон ва Иордания олий ўқув юртлари ва халқаро тадқиқот марказлари раҳбарлари ўртасида 12 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди. ТУРКСОЙ қошидаги “Туркий давлатлар санъат университетлари иттифоқи” қарорини ҳам қабул қилдик. Дарвоқе, йиғилганлар қарори билан университетимиз мазкур Иттифоққа аъзоликка қабул қилинди, бу эса мамлакатимиз мусиқа санъати имкониятларини кенгайтиради”, – дейди профессор, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон Миллий мусиқа санъати институти ректори вазифасини бажарувчи Элдор Шерманов.
“Шарқ тароналари” чоғида кўплаб таниқли шахслар Самарқандда тўпланиб, ушбу фестивалнинг ташкил этилишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Улардан бири хизмат кўрсатган артист, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти профессори Дилором Омонуллаевадир.
“Шарқ тароналари мадҳияси муаллифи бўлганим учун у ҳаётимда алоҳида, муҳим ўрин тутади. 1997 йилда дунёнинг беш тилида: ўзбек, инглиз, француз, форсий ва араб тилларида ижро этилди. Афсуски, бугунги кунда у янграмаяпти. “Дунё оҳанглари”га айланган бу галги фестивалда уч шогирдим қатнашди. Уларнинг барчаси махсус номинациялар ва иккинчи мукофот билан тақдирланганидан хурсандман", – деди Дилором Омонуллаева.
Санъат ихлосмандларини нафақат Регистон майдонидаги муҳит, балки санъаткорларнинг барча композицияларни фақат жонли ижрода ижро этиши мафтун этди. Нафақат Регистонга ташриф буюрган томошабинлар, балки вилоятнинг яқин туманларида яшовчи фуқаролар, фестиваль давомида “Ёшлик” истироҳат боғи, вилоят рус драма театри, мусиқали драма театрига ташриф буюрган фуқаролар ҳам куй-қўшиқларга шўнғишди.
У ерда хорижлик санъаткорлар концерт ва маҳорат дарслари билан чиқиш қилди. Натижаларни сарҳисоб қилгач, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди: ўз йўналиши бўйича учинчи ўринни Россия, Мўғулистон ва Япония санъаткорлари эгаллади. Иккинчи ўрин Қозоғистон ва Ўзбекистон мусиқачилари ўртасида тақсимланди.
Биринчисини ҳақли равишда Туркманистон ансамбли қўлга киритди, мутлақ ғолиблар – фестиваль Гран-приси соҳиблари эса Озарбайжоннинг “Семурғ” ансамбли вакиллари бўлди.
“Дарёга икки марта қадам боса олмайсиз”, дейишади, лекин мен буни қилдим. 2017 йилда Регистонда Соҳиб Пошшозода билан бирга чиқиш қилдим, у билан миллий чолғу асбобларини чалдик. Кейин чиқишимиз юқори баҳоланиб, фестивалнинг Гран-приси билан тақдирландик. Бу йил мен ансамбль билан чиқиш қилдим ва бу яна муваффақиятли бўлди. Регистон мусиқа оламида имконсиз нарса йўқлигини исботловчи тасаввуфий маскан”, – дейди “Семурғ” ансамбли аъзоси Камран Керимов.
“Шарқ тароналари” фестивали якунланди. Ваҳоланки, орадан икки йил ўтади ва у яна самарқандликлар ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар қалбини забт этади, илҳомлантиради, бирлаштиради.