Олег Мальгинов: Россия халқларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни юксак қадрлайди

Олег Мальгинов: Россия-Ўзбекистон муносабатлари МДҲ, ШҲТ, БМТ доирасида муваффақиятли ривожланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия-Ўзбекистон муносабатлари МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа халқаро платформалардаги ўзаро ҳамкорлик доирасида муваффақиятли ривожланмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ўзининг байрам табригида қайд этиб ўтди.
“Биз қардош Ўзбекистон халқини бош давлат байрами – Республика Мустақиллиги куни билан табриклаймиз! Россия мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги келажакка йўналтирилган ҳар томонлама ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашга қаратилган қадамларни юксак қадрлайди. Россия Федерацияси Президенти В.В.Путиннинг жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганига ёрқин мисол бўлди. Учрашувда имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлида алоқаларни ривожлантириш учун янги уфқларни очди”, — дея қайд этди Мальгинов.
Унинг қайд этишича, Россия-Ўзбекистон муносабатлари МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа халқаро платформалардаги ўзаро ҳамкорлик доирасида муваффақиятли ривожланмоқда.
“Барчага сиҳат-саломатлик, яхшилик ва фаровонлик тилаймиз! Ҳар бир оилада тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ҳукм сурсин!”, дейилади байрам табригида.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади