Париж-2024: Элбек Султонов Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални тақдим қилди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мазкур медални пара енгил атлетикачи Элбек Султонов келтирди. Ядро улоқтириш бўйича Ф12 классида кечган баҳсларда Султонов 16.45 метр қайд этишга эришди.
Мазкур натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил қилмоқда.
Париж-2024: пара енгил атлетикачилар олтин ва бронза медалларини қўлга киритди