ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Пайшанба куни Украинага топширилган олтита F-16 самолётларидан биринчиси ҳалокатга учрагани ҳақида АҚШнинг "Wall Street Joutnal" нашри хабар берган эди.
Нашр хабарига кўра, самолёт учувчи хатоси туфайли ҳалокатга учраган, уни АҚШда ўқиб келган биринчи украиналик учувчиси Алексей Меся бошқараётган бўлган. У ҳам ҳалок бўлган.
Лекин кейинроқ Украина Радаси депутати Маряна Безуглая ўзининг телеграм-каналида F-16 самолёти Украина ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
“Менинг маълумотларимга кўра, украиналик учувчи Алексей Месянинг F-16 самолёти УҚК бўлинмалари орасидаги номутаносиблик туфайли "Patriot" зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган”, - дея ёзди у.
Депутатнинг ушбу сўзлари Украина ҳарбийларининг ғазабини келтирди ва улар Маряна Безуглаяга нисбатан иш очишга чақирди.
"Эҳтимол, кимдир Безуглаяга қарши Тергов Бюросига ариза ёзади, давлат ва армияни масхара қилиш қачонгача давом этади - эҳтимол, Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) учун ҳам бу ерда иш бордир!" - деб ёзади Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ спикери Юрий Игнат.
АҚШда ҳам экспертлар совет учувчиларини F-16 самолётларига ўқитиш муваффақиятсиз тугаганини таъкидлашди ва Зеленскийнинг 100 та самолёт ҳақидаги талабларини шубҳа остига олишди.
"Украина Қуролли кучларининг энг яхши учувчиларидан бири ҳалокатга учраганидан кейин Владимир Зеленскийнинг Украинага 100 тадан ортиқ F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақидаги илтимоси кулгили кўринади", - деди АҚШ Қуролли кучларининг истеъфодаги зобити Дениел Девис ўзининг YouTube блогида.
Экспертнинг сўзларига кўра, Ғарб инструкторларининг Украина Қуролли кучларининг совет самолётларида учишга одатланган ҳарбий хизматчиларни F-16 самолётларига ўтказишга уриниши муваффақиятсиз тугади. Америкаликларнинг ўзлари бу касбда камида икки йил ўқитилган, деб эслади офицер.