https://sputniknews.uz/20240830/ukrainada-birinchi-f-16-halokatidan-keyin-janjal-boshlandi-45428976.html
Украинада биринчи F-16 ҳалокатидан кейин жанжал бошланди
Украинада биринчи F-16 ҳалокатидан кейин жанжал бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи F-16 самолётининг йўқ қилиниши Украинада турли низоларга АҚШда эса жиддий хавотирларга сабаб бўлди. 30.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-30T14:55+0500
2024-08-30T14:55+0500
2024-08-30T14:55+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
ақш
қирувчи
самолёт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39690731_0:93:3301:1951_1920x0_80_0_0_bb8d22cbb58a05adea5b69b84ece9174.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Пайшанба куни Украинага топширилган олтита F-16 самолётларидан биринчиси ҳалокатга учрагани ҳақида АҚШнинг "Wall Street Joutnal" нашри хабар берган эди. Нашр хабарига кўра, самолёт учувчи хатоси туфайли ҳалокатга учраган, уни АҚШда ўқиб келган биринчи украиналик учувчиси Алексей Меся бошқараётган бўлган. У ҳам ҳалок бўлган. Лекин кейинроқ Украина Радаси депутати Маряна Безуглая ўзининг телеграм-каналида F-16 самолёти Украина ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Депутатнинг ушбу сўзлари Украина ҳарбийларининг ғазабини келтирди ва улар Маряна Безуглаяга нисбатан иш очишга чақирди. "Эҳтимол, кимдир Безуглаяга қарши Тергов Бюросига ариза ёзади, давлат ва армияни масхара қилиш қачонгача давом этади - эҳтимол, Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) учун ҳам бу ерда иш бордир!" - деб ёзади Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ спикери Юрий Игнат.АҚШда ҳам экспертлар совет учувчиларини F-16 самолётларига ўқитиш муваффақиятсиз тугаганини таъкидлашди ва Зеленскийнинг 100 та самолёт ҳақидаги талабларини шубҳа остига олишди. Экспертнинг сўзларига кўра, Ғарб инструкторларининг Украина Қуролли кучларининг совет самолётларида учишга одатланган ҳарбий хизматчиларни F-16 самолётларига ўтказишга уриниши муваффақиятсиз тугади. Америкаликларнинг ўзлари бу касбда камида икки йил ўқитилган, деб эслади офицер.
https://sputniknews.uz/20240517/sobiq-razvedkachi-f-16-qiruvchilari-ukraina-uchun-lanatga-aylanadi-43916386.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39690731_382:0:3026:1983_1920x0_80_0_0_9360f6a4f7fa9439eedc6e6a9bfc22e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, ақш, қирувчи, самолёт
россия, украина, ақш, қирувчи, самолёт
Украинада биринчи F-16 ҳалокатидан кейин жанжал бошланди
Биринчи F-16 самолётининг йўқ қилиниши Украинада турли низоларга АҚШда эса жиддий хавотирларга сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Пайшанба куни Украинага топширилган олтита F-16 самолётларидан биринчиси ҳалокатга учрагани ҳақида АҚШнинг "Wall Street Joutnal" нашри хабар берган эди.
Нашр хабарига кўра, самолёт учувчи хатоси туфайли ҳалокатга учраган, уни АҚШда ўқиб келган биринчи украиналик учувчиси Алексей Меся бошқараётган бўлган. У ҳам ҳалок бўлган.
Лекин кейинроқ Украина Радаси депутати Маряна Безуглая ўзининг телеграм-каналида F-16 самолёти Украина ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
“Менинг маълумотларимга кўра, украиналик учувчи Алексей Месянинг F-16 самолёти УҚК бўлинмалари орасидаги номутаносиблик туфайли "Patriot" зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган”, - дея ёзди у.
Депутатнинг ушбу сўзлари Украина ҳарбийларининг ғазабини келтирди ва улар Маряна Безуглаяга нисбатан иш очишга чақирди.
"Эҳтимол, кимдир Безуглаяга қарши Тергов Бюросига ариза ёзади, давлат ва армияни масхара қилиш қачонгача давом этади - эҳтимол, Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) учун ҳам бу ерда иш бордир!" - деб ёзади Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ спикери Юрий Игнат.
АҚШда ҳам экспертлар совет учувчиларини F-16 самолётларига ўқитиш муваффақиятсиз тугаганини таъкидлашди ва Зеленскийнинг 100 та самолёт ҳақидаги талабларини шубҳа остига олишди.
"Украина Қуролли кучларининг энг яхши учувчиларидан бири ҳалокатга учраганидан кейин Владимир Зеленскийнинг Украинага 100 тадан ортиқ F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақидаги илтимоси кулгили кўринади", - деди АҚШ Қуролли кучларининг истеъфодаги зобити Дениел Девис ўзининг YouTube блогида.
Экспертнинг сўзларига кўра, Ғарб инструкторларининг Украина Қуролли кучларининг совет самолётларида учишга одатланган ҳарбий хизматчиларни F-16 самолётларига ўтказишга уриниши муваффақиятсиз тугади. Америкаликларнинг ўзлари бу касбда камида икки йил ўқитилган, деб эслади офицер.