ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бугун Кўксаройда Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакилларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент сўз бошида йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, улар билан фахрланишини билдирди.
"Меҳнаткаш, фидойи юртдошиларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан", – деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Яхши ишлаган одам қадр топади. Бугун ҳалол меҳнат, фидойилик ва ватанпарварлик яна бир марта қадр топаётган кун. Бугунги юксак унвонлар, орден ва медаллар сизларни янги зафарларга чорласин. Юртимизда бундай инсонлар қанча кўп бўлса, мен ҳам мукофотлашдан чарчамайман", – деди Шавкат Мирзиёев.
Мукофотланганлар президентга юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон халқига эзгу тилакларини билдиришди.
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
© Пресс-служба президента Узбекистана