Шавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2024
Oбуна бўлиш
Президент: сизлар – қаҳрамонсизлар, ёшларимизга намунасизлар. Мен сизлар билан ғурурланаман ва халқимиз номидан раҳмат айтаман.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бугун Кўксаройда Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакилларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент сўз бошида йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, улар билан фахрланишини билдирди.
Мирзиёев ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади
"Меҳнаткаш, фидойи юртдошиларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан", – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
Шавкат Мирзиёев вручил Гос. награды  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2024
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди

"Яхши ишлаган одам қадр топади. Бугун ҳалол меҳнат, фидойилик ва ватанпарварлик яна бир марта қадр топаётган кун. Бугунги юксак унвонлар, орден ва медаллар сизларни янги зафарларга чорласин. Юртимизда бундай инсонлар қанча кўп бўлса, мен ҳам мукофотлашдан чарчамайман", – деди Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар президентга юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон халқига эзгу тилакларини билдиришди.
Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан қатор соҳалар ходимлари мукофотланди — рўйхат
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
Шавкат Мирзиёев вручил Гос. награды  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2024
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширди
Янгиликлар лентаси
0