ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларида Красноармейск йўналишида катта муаммолар бор, деди британиялик эксперт Александр Меркурис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
"Биз Украина Қуролли кучларининг Покровск (Красноармейск) йўналишидаги бутун фронт чизиғи қандай қулаб тушаётганини ва бу яшин тезлигида содир бўлаётганини кўрмоқдамиз", — деди у.
Мутахассиснинг рус ҳарбийлари шаҳарни назорат қилгандан сўнг уларнинг моддий-техник таъминоти яхшиланади ва бундан фойдаланиб, Днепр томон олдинга силжишлари мумкин бўлишига ишончи комил.
Маълумот учун, Красноармейск – ДХРнинг шимоли-ғарбий қисмидаги вилоят маркази. 2022 йил ҳолатига кўра, шаҳар аҳолиси 61 минг кишидан ортиқ эди. Шаҳарда катта темир йўл кесишмаси мавжуд бўлиб, у орқали Донецкни Украинанинг Днепропетровск вилояти билан боғловчи автомобиль йўллари ўтади.