TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон Қозонда бўлиб ўтадиган биринчи БРИКС адабий форумида иштирок этади, дея хабар берди Татаристон пойтахти мэрияси.
БРИКС мамлакатлари биринчи адабий форуми “Жаҳон адабиёти янги воқеликда. Анъаналар, миллий қадриятлар ва маданиятлар мулоқоти” 11-13 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.
“Шаҳарга Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, БАА, Ўзбекистон ва Эрондан мутахассислар ва таниқли ёзувчи, шоир ва адабиётшунос олимлар келади", — дейилади хабарда.
Форум дастуридан ижодий учрашувлар, “Юлдузли чипта” мукофоти тақдимоти ва мусиқий чиқишлар мавжуд.
Қозон шаҳар мэриясида 11 сентябрь куни форум иштирокчилари билан ялпи мажлис бўлиб ўтади. Майдонда китоб саноатининг замонавий ривожланиши, адабий йўналишлар ва дунё халқлари анъаналари билан боғлиқлик ҳақида фикр алмашилади.
Миллий кутубхонада форум иштирокчи давлатларининг китоб кўргазмаси очилади. Ташрифчилар Хитой ва Ҳиндистон ёзувчилари билан ижодий учрашувлар ҳамда бастакор Анна Королёва ва иштирокчи мамлакатлар шоирлари иштирокидаги сессиядан баҳраманд бўлишади.
Форум доирасида тадбирларнинг бир қисми Василий Аксёнов хотирасига бағишланади - иштирокчилар Қозон уй-музейи ва ёзувчи мероси билан танишишиди.