https://sputniknews.uz/20240821/eoii-briks-mamlakatlar-muloqot-45302555.html
ЕОИИ БРИКС мамлакатлари билан тизимли мулоқотни ривожлантиради
ЕОИИ БРИКС мамлакатлари билан тизимли мулоқотни ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
“ЕОИИ-БРИКС” мунозара форматини саноатни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун йиллик платформага айлантириш таклиф этилди. 21.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-21T14:30+0500
2024-08-21T14:30+0500
2024-08-21T14:30+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
брикс (brics)
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45300893_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_46fa476b3cd2acec852f7f29a9df45bb.jpg
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) БРИКС мамлакатлари билан тизимли мулоқотни ривожлантиради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян маълум қилди, деб ёзмоқда ЕИК матбуот хизмати. У ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида ЕОИИ мамлакатлари ишлаб чиқариш мажмуаларини яратиш ва модернизация қилиш учун инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологиялар трансфери тизимини шакллантириш, шу жумладан ЕОИИ ва БРИКС учун умумий рақамли хизматни яратишни қайд этди. Шунингдек, у илмий-техникавий ва инновацион соҳаларда ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. ЕИК вазири “ЕОИИ-БРИКС” мунозара форматини саноатни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун йиллик платформага айлантиришни таклиф қилди. Барсегян БРИКС вакиллари билан фаол ҳамкорлик мамлакатларнинг саноат ўсиши ва фаровонлигига йўналтирилган интеграция жараёнларини ривожлантиришда муҳим амалий натижаларга эришиш имконини беришига ишонч билдирди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45300893_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_5cc4029e992e7345ed828493e7ec8ef3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, брикс (brics), еик
ЕОИИ БРИКС мамлакатлари билан тизимли мулоқотни ривожлантиради
“ЕОИИ-БРИКС” мунозара форматини саноатни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун йиллик платформага айлантириш таклиф этилди.
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) БРИКС мамлакатлари билан тизимли мулоқотни ривожлантиради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян маълум қилди, деб ёзмоқда ЕИК
матбуот хизмати. “Евроосиё иқтисодий иттифоқини янада ривожлантиришнинг устувор вазифаси унинг халқаро майдонда иқтисодий жозиба қутби сифатида мавқеини эгаллашдир. Бу борада БРИКС мамлакатлари билан реал секторда ҳамкорликни чуқурлаштириш биз учун жуда муҳим”, – деди Барсегян Нижний Новгородда бўлиб ўтган БРИКС саноат вазирлари йиғилишида.
У ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида ЕОИИ мамлакатлари ишлаб чиқариш мажмуаларини яратиш ва модернизация қилиш учун инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологиялар трансфери тизимини шакллантириш, шу жумладан ЕОИИ ва БРИКС учун умумий рақамли хизматни яратишни қайд этди.
Шунингдек, у илмий-техникавий ва инновацион соҳаларда ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
ЕИК вазири “ЕОИИ-БРИКС” мунозара форматини саноатни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун йиллик платформага айлантиришни таклиф қилди.
Барсегян БРИКС вакиллари билан фаол ҳамкорлик мамлакатларнинг саноат ўсиши ва фаровонлигига йўналтирилган интеграция жараёнларини ривожлантиришда муҳим амалий натижаларга эришиш имконини беришига ишонч билдирди.