Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Қуролли кучлари қишда яхши жанг қилади, Украина эса йўқ — Трамп

Дональд Трамп навбатдаги интервьюсида Россия армияси ва Украина армияси ўртасидаги муҳим фарқни айтиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия кучли ҳарбий куч, Украина эса йўқ. Бу ҳақда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Дональд Трамп навбатдаги интервьюсида Россия армияси ва Украина армияси ўртасидаги муҳим фарқни айтиб ўтди.

"Россия қишда аъло курашади. Улар Германияни мағлуб этишди, Наполеонни мағлуб этишди. Улар кучли ҳарбий куч, Украина эса йўқ", — дейди сиёсатчи.

Шу билан бирга, у АҚШ бошқа нарсалар қаторида бу мамлакатда коррупция жуда юқори даражада бўлишига қарамай, Киевни пулга кўмаётганига эътибор қаратди.
Аввалроқ Оқ уйнинг собиқ раҳбари 27 июнь куни бўлиб ўтган сайловолди дебатлари чоғида 2025 йил 20 январда президентлик қасамёдини қабул қилишдан олдин ҳам можарони ҳал қилишига ваъда берган эди. Шу билан бирга, у агар Москва Америка президентини ҳурмат қилганида Украинадаги можаро "ҳеч қачон содир бўлмасди", деб таъкидлади.
Трамп Путин билан яна "тил топишишга" умид қилаётганини айтди