Трамп Путин билан яна "тил топишишга" умид қилаётганини айтди

© Sputnik / Aleksey Nikolskyi / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки
Встреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2024
Oбуна бўлиш
Трамп агар қайта сайланса, Путин билан яна "тил топишишга" умид қилишини айтди.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп тадбиркор Илон Маскга берган интервьюсида агар у қайта сайланса, Россия раҳбари Владимир Путин билан яна “тил топишишга” умид қилаётганини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин “ўз соҳасининг энг яхшилари”. Шу билан бирга, у аввалги суҳбатларидан бирида Россия раҳбарини Украинага қарши ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлардан огоҳлантирганини даъво қилмоқда.

"Мен Владимир Путинга айтдим:" Бундай қилманг. Сиз бундай қилмаслигингиз керак, Владимир"... Бу бизнинг охирги суҳбатимиз эди. У ҳеч қачон, ҳеч қачон бунга бормаган бўлар эди, биз эса яхши муносабатда эдик. Умид қиламанки, биз у билан яна тил топишамиз. Бу ёмон эмас, яхши бўларди”, — деди Трамп.

Республикачи номзод қўшимча қилганидек, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Россия раҳбари билан Украина бўйича музокара қилишдан бош тортиб, катта хатога йўл қўйди.
"Байден Россияга нимадир қилди. Путиннинг Украинага (қўшин жўнатиш – таҳр.) қарор қилишига имконият йўқ эди. Мен ўз лавозимимни тарк этганимдан сўнг улар (Россия – таҳр.) у ерда, Украина билан чегарада катта қўшинлар туза бошлашди. Мен буни кўриб ва Путин бу қадамни у яхши музокарачи бўлгани ва музокаралар олиб боришни хоҳлаётгани учун қилган деб ўйладим”, — деди собиқ президент.
Шунингдек, у ўз сўзида Шимолий Корея етакчи ва АҚШнинг амалдаги президентини ҳам эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жо Байденни ёқтирмайди ва уни аҳмоқ одам деб билади.

“Ким Чен Ин билан келишардим... Айтганча, у ерда (КХДРда — таҳр.) ҳақиқий хўжайин. Биласизми, кўп одамлар сурашган: "Сиз ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайсизми?" Сизга айтаман: мен сиз билишни истамайдиган нарсаларни кўрдим”, — деди Трамп.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Хитой ядро қуроллари арсеналлари ҳажми бўйича АҚШни "қувиб етади ёки ҳатто ундан ҳам ўзиб кетади".
"Россия ва АҚШ биринчи ўринда, Хитой эса анча орқада, лекин улар жуда тез ривожланаётгани ажабланарли эмас. Ҳаммаси Хитойнинг бизни қувиб етиб олиши ва балки бизни ортда қолдириши билан тугайди”, — дея қайд этди у.
Собиқ Оқ уй раҳбарнинг қўшимча қилишича, агар учинчи жаҳон уруши бошланса, албатта ядро қуролидан фойдаланиш ҳам бўлади. Бундай ривожланиш, Трамп таъкидлаганидек, "дунё ҳеч қачон кўрмаган ҳалокатга" олиб келади.
Дональд Трамп выступает на лиловом ланче Федерации женщин-республиканцев Нью-Гэмпшира, вторник, 27 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2024
АҚШ Россия ва Хитойнинг ҳурматини йўқотди — Трамп
Янгиликлар лентаси
0