Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини мукофотлади

Қозоғистоннинг 6 нафар давлат ва жамоат арбоблари "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига кўра, Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Ҳужжатга кўра, 6 нафар давлат ва жамоат арбоблари "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Мазкур мукофот уларга Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитишга қўшган ҳиссалари учун берилди.
Карин Ерлан Тинимбайули - Қозоғистондавлат маслаҳатчиси;
Желдибай Руслан Султанули - Қозоғистон президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси;
Жумангарин Серик Макашевич - Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари;
Балаева Аида Галимовна - Қозоғистон маданият ва ахборот вазири;
Атамкулов Бейбут Бакирович - Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси;
Хашимжанов Икрам Акрамович - Қозоғистон Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирланди