TOШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Курск вилоятида рус бўлинмалари томонидан асирга олинган Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари сони ўсишда давом этмоқда, уларнинг бир қисми ихтиёрий равишда таслим бўлмоқда. Бу ҳақда “Аҳмат” махсус кучлари қўмондони, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал-маёр Апти Алаудинов РИА Новостига маълум қилди.
“Бизнинг бўлинмаларимиз ушбу ҳудудда асирларни олишда давом этмоқда, уларнинг бир қисми ўз ихтиёри билан таслим бўлмоқда. Улар қизиқарли нарсаларни айтиб беришмоқда. Бизга қарши чиқаётган ҳар бир кишини улардан ўрнак олишга ва ўз жонини сақлаб қолишга чақираман”, — дейди Алаудинов.
Агентлик суҳбатдошининг аниқлик киритишича, асирларни ҳам “Аҳмат” махсус бўлинмаси, ҳам Россия Қуролли кучларининг бир-бири билан муваффақиятли ҳамкорлик қилаётган бошқа бўлинмалари ҳарбий хизматчилари олиб кетишади.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтди, уларнинг юриши тўхтатилди. Россия Мудофаа вазирлигининг 25 август куни хабар беришича, Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 5800 дан ортиқ одам, 72 танк ва 11 та ракета тизимини йўқотди.