Украина Қуролли кучлари Курск йўналишида 300 дан ортиқ одамни йўқотди — Мудофаа вазирлиги

© РИА НовостиРоссийские военнослужащие в зоне проведения спецоперации.
Российские военнослужащие в зоне проведения спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2024
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг Курск йўналишидаги йўқотишлари ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik.Курск вилоятида Россия ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлган Украина қўшинлари бир кунда 300 дан ортиқ аскарини йўқотди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Кун давомида Украина Қуролли кучлари 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 14 та зирҳли техника, жумладан, танк, пиёдалар жанговар машинаси, зирҳли транспортёр ва 11 та зирҳли жанговар техникани йўқотди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, бу вақт ичида Киев еттита автомобиль, бир артиллерия, битта муҳандислик ускунаси, иккита электрон уруш станцияси, шунингдек, СТ-68 ҳаво нишонини аниқлаш радарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0