Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади

Маск #FreePavel хештеги билан Дуровни озод қилиш чақириқларини қўллаб-қувватлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск Telegram асосчиси Павел Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади.
Илон Маск #FreePavel хештеги орқали бир кун аввал Францияда ҳибсга олинган Павел Дуровни озод қилишга чақираётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлади.
У ўзининг Х ижтимоий тармоғида "#FreePavel", деб ёзди.
Америка сайлов пойгасининг собиқ иштирокчиси Вивек Рамасвамининг сўзларига кўра, Х ижтимоий тармоғи ва миллиардер Илон Маскни Telegram мессенжери ва унинг асосчиси Павел Дуров дуч келган муаммолар кутмоқда. Давлат думаси депутати Александр Якубовский РИА Новостига маълум қилишича, Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Европада тотал цензура ўрнатишга уринишда одамни гаровга олиш зарурати туфайли содир этилган мутлақ цинизмга ўхшайди.
Эслатиб ўтамиз, Франция оммавий ахборот воситаларига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуров Парижда ҳибсга олинди. Матбуотининг ёзишича, Франция фуқаролигига эга Дуров мамлакатда қидирувга берилганлар рўйхатида бўлган. Франция адлияси Дуровни бир қанча сабабларга кўра, жумладан Telegram'нинг мамлакат расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли жиноятларга алоқадор деб ҳисоблайди.