“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши жавоб зарбаси берди — тафсилотлар

“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши жавоб зарбасининг биринчи босқичи тугаганини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ҳизбуллоҳ Исроилга жавоб зарбаси беришда 11 та нишон тор-мор этилганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости ҳаракат матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
“Биринчи босқич муваффақиятли якунланди. Бу Исроил ҳудуди чуқурлигидаги асосий нишонга учувчисиз самолётларнинг парвозини таъминлаш учун Исроил казармалари ва кучли нуқталарига ҳужумлар босқичидир. Дронлар режалаштирилганидек парвоз қилди”, — дейилади хабарда.
“Ҳизбуллоҳ” зарба берилган 11 нишонни санаб ўтди. Улар орасида “ЦАХАЛ”нинг Майрун, Заатун ва Саҳел базалари ва босиб олинган Голан тепаликларидаги иккита база, шунингдек, учта казарма ва бир нечта кучли нуқталар бор эди.
Ҳаракатга кўра, Исроилдаги нишонларга 320 дан ортиқ “Катюша” ракеталари учирилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳужум Исроилнинг Байрут чеккасига зарбаси ва қўмондон Фуад Шукрнинг ўлдирилишига жавоб сифатида амалга оширилган.
Исроил “Ҳизбуллоҳ”га номутаносиб жавоб билан таҳдид қилди