https://sputniknews.uz/20240808/israel-hizbulloh-nomutanosib-javob-45089109.html
Исроил “Ҳизбуллоҳ”га номутаносиб жавоб билан таҳдид қилди
Исроил “Ҳизбуллоҳ”га номутаносиб жавоб билан таҳдид қилди
Sputnik Ўзбекистон
Исроил “Ҳизбуллоҳ” тинч аҳолига зарар етказса, жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.
2024-08-08T14:27+0500
2024-08-08T14:27+0500
2024-08-08T14:27+0500
дунё янгиликлари
дунёда
исроил
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40623049_0:0:1024:577_1920x0_80_0_0_45ed4be62574369e6c4a12ac711d3986.jpg
TOШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Исроил АҚШга агар “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроилга қарши жавоб чоралари доирасида исроиллик тинч аҳолига зарар етказса, у "номутаносиб равишда юқори нарх" тўлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Axios" нашрига таяниб хабар берди. Қайд этилишича, яқинда Исроил томони Америка томонини “Ҳизбуллоҳ” Исроил марказидаги ҳарбий базаларга ҳужум қилишга уринса, аҳоли гавжум ҳудудларга зарба бериши мумкинлигидан хавотирда экани ҳақида огоҳлантирган эди. Хусусан, Исроил расмийлари ҳаракат томонидан "аниқ бўлмаган" ракета ҳужумларига ишора қилди. Исроил-Ливан чегарасидаги вазият 2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин ёмонлашди. Исроил армияси ва Ливан “Ҳизбуллоҳ” жангарилари чегарадаги ҳудудларда ҳар куни бир-бирларининг позицияларига ўқ узмоқда. Ливан Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг ўққа тутиши туфайли Ливан жанубида 100 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил томонининг хабар беришича, Исроил шимолининг 80 мингга яқин аҳолиси худди шундай вазиятга тушиб қолган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40623049_0:0:910:682_1920x0_80_0_0_3471cefd98a9a66d1ba31e0f2ce4a54c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил “ҳизбуллоҳ” аҳоли таҳдид
исроил “ҳизбуллоҳ” аҳоли таҳдид
Исроил “Ҳизбуллоҳ”га номутаносиб жавоб билан таҳдид қилди
Исроил “Ҳизбуллоҳ” тинч аҳолига зарар етказса, жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.
TOШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Исроил АҚШга агар “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроилга қарши жавоб чоралари доирасида исроиллик тинч аҳолига зарар етказса, у "номутаносиб равишда юқори нарх" тўлашини маълум қилди. Бу ҳақда
РИА Новости "Axios" нашрига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, яқинда Исроил томони Америка томонини “Ҳизбуллоҳ” Исроил марказидаги ҳарбий базаларга ҳужум қилишга уринса, аҳоли гавжум ҳудудларга зарба бериши мумкинлигидан хавотирда экани ҳақида огоҳлантирган эди.
Хусусан, Исроил расмийлари ҳаракат томонидан "аниқ бўлмаган" ракета ҳужумларига ишора қилди.
"АҚШ билан ички музокараларда Исроил қайд этди ... "Ҳизбуллоҳ" ўзининг жавоб чораси сифатида тинч аҳолига зарар етказса, номутаносиб даражада юқори нарх тўлайди”, — дея исроиллик юқори мартабали амалдорнинг сўзларини келтирди нашр.
Исроил-Ливан чегарасидаги вазият 2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин ёмонлашди. Исроил армияси ва Ливан “Ҳизбуллоҳ” жангарилари чегарадаги ҳудудларда ҳар куни бир-бирларининг позицияларига ўқ узмоқда. Ливан Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг ўққа тутиши туфайли Ливан жанубида 100 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил томонининг хабар беришича, Исроил шимолининг 80 мингга яқин аҳолиси худди шундай вазиятга тушиб қолган.